Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Сурхондарёда 3 ёшли қиз онаси томонидан аёвсиз калтакланди
Видеодаги ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилган.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Денов туманида яшовчи М.А.исмли аёлнинг қизи 22 апрель куни соат 13:00ларда кўчага ўртоқлари билан ўйнаш мақсадида чиқади ва орадан бироз вақт ўтганидан кейин онаси уни чақирганлигини эшитиб, онасидан қўрққанидан яширинган.
Онаси қизини тахминан 40 минутлар кўчадан қидиради ва қизи топилганидан кейин уни уйига олиб кириб, таёқча билан уни уриб калтаклаган. Ҳозирги вақтда Х.С. исмли қиз Денов туман марказий касалхонасида даволаниб келмоқда.
Ушбу воқеа юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.