Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Самарқандда UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Самарқандда БМТ Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ўтказишга доир қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси 2023 йил 16–20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.
«2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва Шаҳрисабз шаҳрининг «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақомини олишига доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда тадбирни юқори даражада ўтказиш учун керакли чора-тадбирлар кўрсатилган.
Хусусан, Бош ассамблея доирасидаги тадбирларда қатнашадиган чет эллик меҳмонлар учун Самарқанд ҳақидаги умумий маълумотларга эга махсус қўлланма ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Қолаверса, қарорда «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик маркази ва маданий мерос объектлари, туризм, экотуризм инфратузилмаси ҳамда халқимизнинг ҳаётини акс эттирувчи фото ва видеоматериаллар, «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» ва бошқа мавзулардаги тарғибот материалларини тайёрлаш ҳамда кенг тарқатиш кўзда тутилган.
Сессияда юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири – Шаҳрисабз шаҳри «2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» мақоми учун номзод сифатида тақдим этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясининг 24-сессиясида ташкилотнинг юбилей 25-юбилей сессиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди.