Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Акмалжон Маҳмудалиев салафанда жон сақлаётган андижонлик оилага амалий ёрдам кўрсатди
Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъуллари томонидан Effect.uz орқали ёритилган андижонлик оиланинг мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, Боёвут туманидаги дала майдонида оила аъзолари билан яшаб келаётган Салоҳиддин Деҳқонов ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат қилиб, ҳеч ким мурожаатини эшитмаётганини, масъуллар умуман ҳолидан хабар олмаслигини маълум қилган.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев мазкур оиланинг яшаш шароитини ўрганган. Салоҳиддин Деҳқонов турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзанди билан 2021 йилнинг февраль ойида деҳқончилик билан шуғулланиш мақсадида Андижондан Сирдарё вилоятига келган.
С.Деҳқоновга туман ҳокими қарори билан боғдорчилик ва сабзавот билан шуғулланиши учун 7,4 гектар ер майдони ажратиб берилган. Аммо берилган ердан мақсадсиз фойдаланилган.
Оила бир муддат “Янгиобод” маҳалласидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаган. Айни кунда эса деҳқончилик учун ажратилган ер майдонидаги чайлада истиқомат қилиб келган.
Оиланинг турмуш шароити маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан бир неча бор ўрганилган. Унда яшаш учун ижарага уй, вояга етмаган фарзандларини имтиёзли равишда мактабгача таълим муассасасига жойлашга кўмаклашиш таклифи берилган. Лекин С.Деҳқонов бу ёрдамларни рад этиб, бепул уй берилиши кераклигини талаб қилган.
Шу кунга қадар масъуллар кўмагида икки нафар фарзандига нафақа тайинланган, чорвачилик йўналишида 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилган. Шунингдек, савдо дўконидаги мавжуд қарзлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилган.
Шунга қарамасдан, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган болалари борлиги ва ҳаво-ҳароратининг пасайганлигини инобатга олиниб, оила бугуннинг ўзида вақтинчалик, етарли шарт-шароитга эга бўлган бепул уйга кўчирилган. Бундан ташқари деҳқончилик мавсуми бошлангунга қадар даромад топиб, рўзғор юритиши учун С.Деҳқонов иш билан таъминланган.