Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Қашқадарёда кўрик-танловлар учун 350 млн сўм ишлатилди
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 17 мартдаги «2022 йил 5 та муҳим ташаббусини таълим муассасаларида янада кенгроқ жорий этиш бўйича ўтказиладиган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари ўтказиш тўғрисидаги 85-сонли буйруғига асосан «5 ташаббус уйга вазифа» танловини «Мусиқа санъати», «Тасвирий санъат», «Театр санъати», «Спорт», «Дастурлаш», «Қизларжон», «Китобхонлик» йўналишларида ташкил этиш белгилаб олинган эди.
Мазкур танловга умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан уйда ўтирган ҳолда 13264 та ижодий ишлар —видеороликлар юборилди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши деб топилган видеороликлар муаллифларидан 115 нафари ғолиб деб эълон қилинди. Тадбирлардан кўзланган мақсад ёшларнинг келажакда ўз устида ишлашлари, истеъдодларини юксалтиришлари, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларига шароитлар яратишдан иборат.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қарши шаҳридаги «Абдулла Орипов» номидаги ижод мактабида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган «Бешта муҳим ташаббус» доирасидаги кўрик-танловларда ғолибларини «Фестивали» бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестивалда «5 ташаббус – санъат билан» шиори остида «Ёшлар театр студиялари» фестиваль-танлови ғолибларига 5 та овоз кучайтиргич калонкаси (устунли) ва микрофони ҳамда 5 та Ноутбук билан;
«5 ташаббус – спорт билан» умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида стритбол спорт туридан мусобақаси ғолибларига Спорт жиҳозлари тўпламлари билан;
«5 ташаббус – ахборот технологиялари билан» шиори остида «Роботлар жанги» фестиваль-танлови ғолибларига 6 та Моноблок ҳамда 6 та смарт соати билан;
«5 ташаббус – китоб билан» шиори остида «Китобхон мактаб» фестиваль-танлови ғолибларига 1537 дона бадиий адабиётлар тўплами билан;
«Фан тўгараклари» бўйича фестиваль-танлови ғолиблари га 2 дона Моноблок ҳамда 1 дона планшет билан:
Қашқадарё вилояти бўйича ушбу фестиваль ғолибларига жами 350 000 000 сўмлик миқдорга эга бўлган совғалар топширилди.