Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Қашқадарёда электр энергиясини «ўғирлаган» тадбиркор ушланди. У давлатга ярим миллиард зарар етказган
МЧЖ раҳбари И.Б., туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб жиноятга қўл урган.

Нишон туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “Э.Г.” МЧЖ раҳбари И.Б., туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, “Э.Г.” МЧЖнинг автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясида қуввати 1 000 кВА бўлган трансформатор ўрнатилган бўлсада, 630 кВА бўлган трансформатор ўрнатилиб, техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 839,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 566,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



