Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
«Ўзбекнефтгаз»: 15 февраль куни биржа савдоларига 4 505 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Аи-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 15 февраль куни биржа савдоларига 4 505 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 15 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,0 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,2 минг тонна, жами 4,2 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 79 546 тонна, жумладан 15 февраль куни 5 943 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 15 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5 781 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 260 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 696 тонна, Андижонда 353 тонна, Бухорода 622 тонна, Жиззахда 317 тонна, Қашқадарёда 452 тонна, Навоийда 285 тонна, Наманганда 333 тонна, Самарқандда 388 тонна, Сурхондарёда 380 тонна, Сирдарёда 185 тонна, Фарғонада 187 тонна ва Хоразм вилоятида 323 тонна.
2023 йил 16 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 35,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 97,4 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 73,7 минг тонна ва Фарғона заводида 23,7 минг тонна.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати



