Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришга эришилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш ва импортни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорликда Азот-кислород станциясига қарашли “32 ВЦ-100/9” маркали компрессорининг фильтрлари импортини қисқартиришга эришилди.

Биринчи босқичда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган фильтрлар импортини камайтириш мақсадида завод мутахассислари томонидан зарур фильтрларнинг техник тавсифлари батафсил кўрсатилган техник топшириқ тайёрланиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчига тақдим этилди. Тақдим этилган техник маълумотлар асосида маҳаллийлаштирилган фильтрнинг саноат намуналари ишлаб чиқарилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилди.
Иккинчи босқичда фильтрларнинг саноат намуналари Азот-кислород станциясининг компрессорига ўрнатилди ва саноат синовлари ўтказилди. Бир ой давомида ўтказилган саноат синовларининг ижобий таҳлили асосида завод мутахассислари томонидан қўллаш учун тавсия берилди.
Дастур доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехида ВК-2 маркали ҳаво компрессоридаги азот компрессор станциясида “Кармана Голдмайн” МЧЖ мутахассислари билан биргаликда саноат синовлари ўтказиш учун Навоий вилоятининг “Кармана Голдмайн” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, ҳаводаги механик зарраларни ушлаб турувчи, импорт ўрнини босувчи икки турдаги 8 та (ҳар бирига 4 донадан) саноат ҳаво фильтрлари ўрнатилди.
Учинчи босқичда Ўзбекистон Республикасининг электрон кооперация портали (cooperation.uz) орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан 20 дона фильтр етказиб бериш бўйича шартнома тузилди. Ишлаб чиқарилган фильтрлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига етказиб берилди ва Азот-кислород станциясининг ҳаво компрессорларига ўрнатилди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бутун нефть ва газ саноатининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган маҳсулотлар импорт ўрнини босишга қаратилган муаммоларни ҳал этишга Ўзбекистон Республикасининг ички саноат салоҳиятини жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати



