Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

00:53 / 2023-01-13 807 1 Мақолалар

Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди: Наманганда ИИБ ходимлари спортчини қийнагани инкор этилди

Қарға қарғани кўзини чўқимайди деганларидек мурожаатчи томонидан келтирилган бирорта маълумот ўз тасдиғини топмади.

 

Наманган вилояти ИИБ Effect.uz’да “Наманганда ИИБ ходими спортчини ўғирликда гумонлаб, калтаклаган” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеоматериалга расмий муносабат билдирди. 

Ёритилган ҳолат юзасидан жиноят иши ҳужжатлари ўрганилганда, Ш.Одилжонов, фуқаро И.Ю., вояга етмаган С.Қ.ни жиноий хатти-ҳаракатлар қилишга жалб қилиб, 2022 йил 2 май куни соат 01:30 ларда Наманган шаҳар, Халқлар дўстлиги МФЙда яшовчи фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган, “Samsung А20" русумли телефон аппаратини алдаб олишга эришиб, фуқаро уларга телефонни қайтаришларини бир неча маротаба айтганлигига қарамасдан, телефонни қайтариб бермасдан, уни бошқа бир фуқаро А.И.га 800.000 сўм эвазига сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ш.Одилжоновнинг ҳаракатлари вояга етмаган С.Қ.ни жиноий хатти-ҳаракатлар қилишга жалб этиш, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми ҳамда 168-моддасини 2-қисми “б” банди билан малакаланган. 

Мазкур жиноят иш 26 сентябрь куни ЖИБ Чортоқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, Ш.Одилжонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасини 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширув ҳамда тиббий кўриклар Ш.Одилжоновнинг “ИИБ ходимлари қийноққа солганлиги” ҳақидаги важлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатган.

Изоҳлар 1

Абдунаби Абдиев
2023-Jan-13 12:44
Йук, булар хеч нарсани тан олишмайди, булар ок кийик, бошкалар тухматчи. Тизимга теккан шу касалликдан качон воз кечар эканмиз? Качонки тизим тозаланмас экан шундай муносабат давом этаверади.
Фикр билдириш