Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Дарахтларни асраш мақсадида тиргаклар ўрнатишга доир топшириқ берилди» – Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов оғир об-ҳаво шароитида қулаган дарахтларни асраб-авайлаб, тиклаш мақсадида таянч тиргаклари ўрнатишга доир топшириқ берилганини қайд этиб, табиатни асрашга доир акциялар ўтказаётган ташкилотларга ўз миннатдорчилигимни билдирди.
“Шу кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган кучли қор ёғиши ва паст ҳарорат, афсуски, кўкаламзорлаштиришга, айниқса, игнабаргли дарахтларнинг айрим турлари ва кенг баргли дарахтларнинг ёш кўчатларига салбий таъсир кўрсатди.
Тупроқнинг намлик билан ҳаддан ташқари тўйинганлиги, шунингдек, мўл-кўл қор массаси туфайли дарахтлар қаттиқ эгилиб, уларнинг аксарияти қулаганига гувоҳ бўляпмиз.
Шаҳарларимиз кўчаларидаги яшил майдонлар республикамизнинг бебаҳо экологик, рекреацион ва имидж бойлиги эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман
Маълумки, минимал миқдордаги ўсимликларга эга бўлган урбанизациялашган муҳит фуқароларнинг жисмоний ва руҳий фаровонлигига таъсир кўрсатади, чарчоқ, асаб тизимининг бузилишини келтириб чиқаради, қариялар, болалар, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғига жиддий таҳдид солиши мумкин ва умуман, ҳар бир инсоннинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир қилади.
Орол фожиаси туфайли янада кучайган қуруқ, иссиқ иқлимимиз шароитида ҳар бир дарахт, ҳар бир бута экологик мувозанат ва фуқаролар саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга.
Шу боис, барча ҳудудлардаги масъулларга шикастланган дарахтларга ёрдам бериш, яъни ҳар бир қулаган дарахтни асраб-авайлаб, тиклаш мақсадида таянч тиргаклари ўрнатишга доир топшириқ берилди.
Фурсатдан фойдаланиб, қорли кунларда дарахтлар тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ва табиатни асрашга доир акциялар ўтказаётган ташкилотларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Шунингдек, барча фуқароларимизни уйлари яқинидаги ва маҳаллаларидаги қулаган дарахтларни имкон доирасида тиклашга чақирамиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида мавжуд қушларга ғамхўрлик қилиш, уларга дон улашиш ва уялар қуришга чорлаб қоламиз.
Шу йўл билан биз табиат ресурсларимизни асраб, шаҳарларимизни янада обод бўлишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз”, дея мурожаат қилган Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов.



