Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида 2022 йилда 4,031 миллиард куб метр табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланиб, режа ортиғи билан бажарилди
2022 йил бошида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Шўртан газ кимё мажмуасига берилган топшириқ ва кўрсатмалар бўйича олиб борилган чора-тадбирлар ижобий натижалар билан якунланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, йил бошида мамлакатимизда юз берган техноген ҳолат – блэкаут натижасида мажмуанинг кўпгина қурилмаларига катта зарар етиб, ишлаб чиқариш ҳолатига ҳам қаттиқ таъсир кўрсатди.
Лекин, "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар, авария ҳолатини бартараф этиш учун ўз вақтида яратилган имкониятлар сабабли ва шунингдек, мажмуа мутахассисларининг фидойилиги эвазига юқори технологияли ускуналар ва мураккаб қурилмалардаги муаммо қисқа фурсатларда бартараф этилди.
Бунда мажмуада қурилма ва ускуналарни таъмирлаш ишларини тизимли ва ўз вақтида, марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилиши учун жамият бошқаруви раиси томонидан яратиб берилган шарт-шароитларнинг роли катта бўлди.
2022 йил давомида мажмуа жамоаси томонидан барча режа ва мақсадлар муваффақиятли амалга оширилди ва авария оқибатида йўқотилган вақт ва ресурсларга қарамасдан барча ишлаб чиқариш кўрсаткичларни ижобий ҳолатга олиб чиқиш уддаланди.
Шунингдек мажмуада ўтган йил давомида 4,031 миллиард куб метр (режага нисбатан 100,8 фоиз) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди. Натижада 127,3 минг тонна (режага нисбатан 101,9 фоиз) полиэтилен, 111,2 минг тонна (режага нисбатан 103,7 фоиз) суюлтирилган газ, 3,395 миллиард куб метр (режага нисбатан 100,7 фоиз) тозаланган метан гази, 99,1 минг тонна (режага нисбатан 101,5 фоиз) газ конденсати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари 2022 йилда барқарорликни таъминлаш мақсадида Шўртан бош иншоотидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва “Uzbekistan GTL” заводлари учун қўшимча равишда узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган газ қувурлари ётқизиш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
Мажмуада 21 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишлатилиб келинаётган, ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган бир қанча технологик қурилма ва ускуналарни, тизимларни босқичма босқич модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳа қиймати 80 млрд.ни ташкил этадиган “Uzbekistan GTL”дан юқори босимли буғ, буғ конденсати ва газ ҳолатидаги азот бериш қувурларини тортиб келиш ишлари бошланган.
Ушбу лойиҳалар орқали мажмуада технологик қурилмаларнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати