Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Фарғонада трансформатор ёниб кетди. Вазиятни вилоят ҲЭТК назоратга олди
Айни вақтда трансформатор пунктида юзага келган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида трансформатор ёниб кетди, ҳозирда бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, дея хабар бермоқда Фарғона ҲЭТК матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Қўштепа туман электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатилувчи Марғилон шаҳрининг "Оролбўйи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 6 кВли «Коллеж» электр узатиш тармоғидаги 277А-сонли трансформатор пунктида (Оролбўйи ҳамда Ўқчи маҳаллаларини айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи) жорий йилнинг 8 январь куни соат 17-54да ёнғин юзага келган.
Юзага келган ёнғин Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув экипажи томонидан бартараф этилган. Юзага келган ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳудудга Қўштепа туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан носоз трансформатор пунктини захира трансформатор пунктига алмаштириш ишларига киришилган.
Мазкур носозликни тўлиқ бартараф этиш ишлари “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
“Айни вақтда трансформатор пунктида юзага келган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Юзага келган ёнғин сабабли мазкур ҳудуддаги узилиш учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.