Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Жиззаҳда «Lacetti» юқори тезликда дарахтга бориб урилди. Қурбонлар бор
ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган икки нафар йўловчи вафот этди.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январь куни соат 17:30 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-41 "Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал" автомобиль йўлининг 16-километрида "Бахмал-Ғаллаорол" йўналишида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.М. "Lacetti" русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, транспорт воситаси дарахтга урилган.
ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 2004 йилда туғилган Н.А. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, 1968 йилда туғилган К.К. шифохонада вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз”, — дейилади ИИБ хабарида.