Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 214

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 316

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:47 / 2023-01-06 795 0 Ҳодисалар

Самарқандда эркак хотини ва бешикда ётган фарзандини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Ушбу машъум воқеа оилавий келишмовчилик оқибатида юзага келган. 

world-news

Самарқанд вилоятида эр хотини ва бешикда ётган 5 ойлик фарзандини ўлдирди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 24 декабрь куни соат 23:22 атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани "Галаравот" маҳалласида яшовчи фуқаро А.А. (эркак) яшаш хонадонида унинг турмуш ўртоғи ва 5 ойлик фарзанди тан жароҳатлари билан ўлик ҳолатда топилган.

Тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганда аёл бўйин соҳаси чап ён томонида 2 дона санчиб-кесилган жароҳати мавжудлиги, вояга етмаган чақалоқ тан жароҳатсиз ҳамда хонадон эгаси ушбу ҳовлининг оғилхонасини чердак қисмига арқон билан бўйнидан осилган ҳолатда топилган.

"Дастлабки тезкор маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига кўра, эркак турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, уни қайчи билан бўйин соҳасига 2 марта уриб ўлдириб, сўнгра бешикда ётган 5 ойлик фарзандини қўллари билан бўғиб ўлдириб, кейин ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 25 декабрь куни туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Косонсой туманида эр-хотин Янги йил кечасида ўлдирилиб, ёқиб юборилган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш