Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Навоийдаги «Дара» қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 68-сонли баёнига асосан амалга оширилмоқда.
Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган «Дара» қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Айни дамда Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қатор ишлар қилинмоқда. Жумладан, «Дара» қишлоғида 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик хонадон, 2 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари, шунингдек, 2 та ҳунарманд (уй) устахоналари фаолияти йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, мазкур маҳаллада қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида 2 та спорт ва сайр хизмати, 3 та овқатланиш шохобчаси, 8 та савдо нуқтаси ҳам ташкил этилди.
Бундан ташқари, 2023–2024 йилларда «Дара» қишлоғида 3 та селфи ҳудуди, 1 та осма кўприк, 2 та автотураргоҳ, 30 та дам олиш ҳудуди ва 2 та ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туристларга қулайлик яратиш мақсадида Навоийдаги бошқа бир туризм қишлоғи — Центобга олиб борадиган йўллар таъмирланганди.