Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухорода икки нафар аёл ўз жонига қасд қилди
Пешку туманида турмушга чиқмаган қиз ҳеч қандай сабабсиз ўз жонига қасд қилган, яна бир ёш келин эса турмуш ўртоғига бир неча маротаба яшагиси келмаётганини айтган ва якунда молхонага ўзини осиб, ўлдирган.
Бухоро вилоятининг Пешку тумани турли маҳаллаларида яшовчи икки аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Xabar,uz маълум қилди.
Хабарга кўра, улардан бири ҳали турмушга чиқмаган 25 ёшли С.Р. бўлиб, 1 январь куни тонгда ўзини осиб, жонига қасд қилган.
“Оиланинг тўнғич фарзанди, яъни С.Р.нинг акаси бир неча кун илгари Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, уч йил қамоқ муддатини ўтаб қайтганди. Синглисининг ўлимидан бир кунгина илгари унинг оила аъзолари ва акаси билан суҳбатлашиб қайтгандик. Оила тинч, жанжалкаш эмас. Ачинарлиси, қизнинг ўз жонига қасд қилиши учун оилада бирор сабаб бўлмаган”,— деган қиз яшаган маҳалла раиси.
МФЙ раисининг айтишича, 2022 йилнинг бошида туман ҳокими томонидан С.Р.га ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун тикув машинаси берилган.
Бундан ташқари, 3 сотхли ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб берилган, бунинг натижасида у қишлоқнинг 10-15 нафар хотин-қизларини ҳам иш билан таъминлаган. У нега ўз жонига қасд қилгани номаълум бўлиб қолмоқда.
Ўз жонига қасд қилган иккинчи аёл Д.М. 2019 йилда “Пешку” маҳалласига туманнинг “Навбаҳор” маҳалласидан келин бўлиб тушган. Уч ёшли бир нафар ўғил фарзанди бор. Маҳалла раиси ёрдамчиси Майрам Шодиеванинг сўзига кўра, Д.М. келин бўлиб тушган хонадонда уч овсин бир ҳовлида яшаб келади. Аҳил ва ўзига тўқ оилада ўзаро келишмовчилик бўлиб тургандир, аммо маҳаллада ҳеч қачон гап-сўзлари чиқмаган.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 30 декабрида Д.М. турмуш ўртоғи билан Пешку туман марказидаги кийим бозорига борган.
Турмуш ўртоғининг бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамай, Д.М. бозорда анча вақт қолиб кетгани сабаб танбеҳ эшитган ва ўрталарида тортишув келиб чиққан.
31 декабрь куни Д.М.нинг қайнона-қайнотаси ҳамда унинг турмуш ўртоғи байрам дастурхони учун маҳсулотлар сотиб олиш мақсадида деҳқон бозорига кетган. Ҳовлида Д.М. фарзандлар ва уч овсини билан қолган. Ҳар учала овсин байрамга тайёргарлик ишлари билан банд бўлган.
Шу орада Д.М. молхонага чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Унинг қолиб кетганидан хавотирга тушган овсинлар Д.М.нинг ортидан молхонага борган ва даҳшатли воқеага гувоҳ бўлган.
“Д.М.нинг эри билан суҳбат чоғимизда, ёш келин турмуш ўртоғининг Россияда ишлаб юрган кезларида ҳам у билан телефон орқали суҳбати давомида бир неча маротаба яшагиси келмаётгани, ўзини ўлдиришини билдирган экан.
Қизининг бундай гапларидан Д.М.нинг онасининг ҳам хабари бўлган ва бундай совуқ гапларни айтмасликка даъват этиб келган. Афсуски, қиз асабий ҳолатда айтаётган бўлиши мумкин, дея ўйлаб, эътибор қаратмай келишган. Бу кўпчиликда учраши мумкин бўлган руҳий ҳолатдир балки...”, — деган маҳалла раиси ёрдамчиси Майрам Шодиева.
Бухоро вилояти прокуратураси масъул ходимининг билдиришича, ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам Пешку туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.