Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан регионида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасидаги ишлар ҳолати ўрганилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси корхонада ишлаётган раҳбарлар ва геолог ходимларга, янада қазиб олиш ҳажмларини ошириш йўналишида ишларни ташкил этиш, шу ҳудудда излов қидирув ишларини жадаллаштириш йўналишида кўрсатмалар бериб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Шўртан” нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конидаги 360, 362, 377 ва 393-сонли бурғилаш қудуқлари ҳамда “Терриген” 1-сонли излов-қидирув қудуғини бурғилаш ишлари ҳолати жойидан ўрганди.
“Шўртан” бошқармасида 2022 йилда табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичи 8,95 млрд. куб метрни ташкил этиб, табиий газ 10 та газ конларидаги 273 та ишлатиш қудуқларидан қазиб олинади.
Ушбу конлардан ўртача бир кунда 24,5 млн. куб метр табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Конлардан қазиб олинган газ 8 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларида бирламчи тайёрланиб, Сиқув компрессор станцияларида босими оширилиб қайта ишлаш учун “Шўртан бош иншооти”га узатилади.
Шунингдек, “Шўртан” конлари “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва “Uzbekistan GTL” заводининг асосий хом ашё базаси ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси корхонада ишлаётган раҳбарлар ва геолог ходимларга, янада қазиб олиш ҳажмларини ошириш йўналишида ишларни ташкил этиш, шу ҳудудда излов қидирув ишларини жадаллаштириш йўналишида кўрсатмалар бериб ўтди.
Шуни таъкидлаш жоизки, жорий 2022 йилда “Шўртан” бошқармасида геолого-техник тадбирлар доирасида 16 та янги бурғилаш қудуқлари бурғиланиб ишга топширилди, мавжуд 116 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ҳамда 6 та технологик объектлар ишга туширилиб, қўшимча 363,8 млн куб метр газ ва 6,9 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.
Ушбу йўналишда технологик тадбирлар доирасида “Шўртан” конидаги газ йиғув жойларида қудуқларидан қазиб олинаётган газни дастлаки тайёрлаш учун 3 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб ишга туширилди, ушбу қурилмалардаги ускуналар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхонларадан олиб фойдаланилиши, шунингдек қурилиш бригадалари эса “Шўртан” бошқармасининг қурилиш цехи ходимлари томонидан ўз кучлари билан қуришга эришилиб, сарф харажатларни қисқартирилишига ҳам олиб келди.



