Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«У ҳеч қачон унутилмайди» — Роналду Пеленинг ўлимига муносабат билдирди
Португалиялик футболчи футбол қироли билан хайрлашди.
Ҳужумчи Криштиану Роналду Пеле вафот этганидан сўнг, Instagram саҳифасида пост эълон қилди.
“Абадий қирол Пеле билан оддий “видолашув” бутун футбол оламини қамраб олган дардни ифодалаш учун ҳеч қачон етарли бўлмайди. У Миллионлар учун илҳом баҳш этган эди.
Унинг менга доимо кўрсатган меҳр-муҳаббати масофадан туриб ҳам сезилиб турар эди. Унинг хотираси ҳар биримиз, футбол мухлисларида мангу сақланиб қолади. Жойингиз жаннатда бўлсин Пеле”, - деб ёзди Роналду.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Пеленинг қизи унинг шифохонада аҳволи оғирлигини маълум қилганди. Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Аммо бу муолажалар унга фойда бермаган.
Қайд этиш жоиз, Эдсон Арантес 2021 йил сентябр ойида йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция қилинганди, 2022 йилда эса учта хавфли ўсма ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш учун икки марта шифохонага ётқизилганди.
Маълумот учун, Пеле (ҳақиқий исми – Эдсон Арантис до Насименто) —1956-1977 йилларда Бразилиянинг “Сантос” ва Американинг “Нью-Йорк Космос” клублари таркибида профессионал даражада ўйнаган, “Сантос” билан биргаликда беш карра чемпион бўлган. Бразилия кубоги, ҳар бири икки марта Либертадорес кубоги ва қитъалараро кубокни қўлга киритди.
Бразилия терма жамоаси таркибида Пеле футболчи сифатида ягона уч карра жаҳон чемпионига айланди (1958, 1962, 1970). У Гиннеслар рекорди китобига энг кўп гол урган футболчи сифатида киритилган (1279 та гол).