Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Аёл кишига оғир ҳолатда, унинг оиласи кўпинча ижтимоий босимда қолади» – Миллий масс-медиа директори Қорақалпоқ воқеаларида судланаётган журналист Лолагул Каллиханова билан учрашди
Масс-медиа директори Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қамоққа олинган журналист Лолагул Каллиханова билан учрашиб, уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади. Бу ҳақда Масс-медиа ахборот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, бугун, 29 декабрь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг Васийлик Кенгаши раиси Нозима Давлетова Бухоро шаҳридаги тергов изоляторида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан очилган жиноят иши бўйича судланган журналист Лолагул Каллиханова билан учрашган. Учрашув Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш бўйича тузилган Мустақил Комиссия кўмагида ташкил этилган.
Умумий муҳитга қарамай, суҳбат очиқ ва самимий бўлди. Журналист қандай шароитда эканлиги, суд мажлислари қандай ўтаётгани ҳақида, оила ва шахсий масалаларда гаплашилди, дейилади Масс-медиа ахборотида.
Журналист соғлиғи юзасидан ва ҳибсдаги шароитдан шикояти йўқлигини, унга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний хатти-ҳаракат бўлмаётганини, барча тергов ҳаракатлари қонунга мувофиқ ва ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда амалга оширилганини айтган.
Суҳбатда Лолагул Ўзбекистонда бутун журналистлар ҳамжамиятининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурлигини, улар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ англаши муҳимлигини, бу эса, ўз навбатида, журналистларнинг ҳимояланганлик даражасини ошириш ҳақида гапирган.
Нозима Давлетова вазиятнинг мураккаблигини инобатга олиб, Масс-медиа фонди Каллиханованинг оиласига ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаган.
“Аёл киши учун бундай ҳолатда бўлиш оғир, оила аъзолари ҳам кўпинча ижтимоий босим остида қолади. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлаш принципларига таянади ҳамда Ўзбекистонда медиа вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича, жумладан, халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда, ишни давом эттиришни режалаштирган”, дейилади Миллий масс-медиа баёнотида.