Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ҳиндлар ишлаб чиқарган яна бир дори сотувдан олиб ташланди
Ҳиндистон ҳукумати “Marion Biotech” компаниясига қарши суриштирув бошлаган.

Ўзбекистонда 19 нафар боланинг “Док-1 МАКС” дорисидан вафот этиши ортидан Ҳиндистоннинг Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган яна бир сироп сотувдан олиб ташланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Platina.uz Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига таяниб хабар берди.
Унга кўра, 29 декабрдан бошлаб “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган шамоллашга қарши “Амбронол” сиропи ҳам сотувдан олиб ташланди.
Қайд этиш керак, аввалроқ “Marion Biotech” Pvt. Ltd компанияси раҳбари Хасан Ризо “Док-1 Макс” сироплари ишлаб чиқаришдан тўхтатилганини айтган эди.
Ҳозирда, Ҳиндистон ҳукумати “Marion Biotech” компаниясига қарши суриштирув бошлаган. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, “Док-1 Макс” сиропи сабаб Ўзбекистонда 19 нафар бола вафот этди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳам 2021 йил туғилган бола таркибида заҳарли моддаси бор, деб топилган сиропни қабул қилганидан сўнг вафот этган.



