Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
1,4 миллиард сўмлик электр энергиясини ўғирлаган тадбиркорга чора кўрилди
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “O‘zenergoinspeksiya”, электр таъминоти корхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган “Spring Kolours Industriy” масъулияти чекланган жамиятига қарашли текистл-маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўлчов трансформатори электр энергиясидан тўғридан-тўғри тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланганлиги маълум бўлган.

Натижада 2,1 миллион кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 миллиард сўм қайта-ҳисоб амалга оширилган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.