Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Effect.uz сайти жамоаси Инатов Азиз Нуриддиновични ушбу нуфузли мукофот билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилайди.
Илм-маърифат марказининг 65-сонли буйруғига мувофиқ, касби юрист бўлган Инатов Азиз Нуриддинович мустақил давлатлар ҳамдўстлиги миқёсида ташкил этилган нуфузли танлов ғолиблари қаторига кирди ҳамда “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан муносиб тақдирланди.
А.Н. Инатов мазкур танловда жамиятдаги долзарб масалаларга бағишланган “Хоким ким?” номли мақоласи билан иштирок этди. Мақолада замонавий давлат бошқарувида адолат, қонун устуворлиги, очиқлик ва масъулият каби масалалар чуқур илмий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Муаллифнинг фикрлари ва ёндашуви танлов комиссияси томонидан юқори баҳоланди ҳамда ушбу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди.
Инатов Азиз Нуриддиновичнинг мазкур ютуғи унинг кўп йиллик меҳнати, ҳуқуқшунослик соҳасидаги изланишлари ва жамият тараққиётига қўшган шахсий ҳиссасининг амалий ифодаси ҳисобланади. Шу билан бирга, бу мукофот юртимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, демократик қадриятларни қарор топтириш ва маърифатпарварлик ғояларини оммалаштириш йўлидаги фидокорона саъй-ҳаракатларга берилган муносиб баҳо сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.
“Юксак эҳтиром” халқаро кўкрак нишони — жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, илм-фан, ҳуқуқ, маърифат ва давлатчилик соҳаларида самарали фаолият олиб борган шахсларни алоҳида эътироф этиш мақсадида тақдим этиладиган нуфузли мукофот ҳисобланади.