Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Қимор хизматларини реклама қилгани учун икки блогер жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қимор хизматларини реклама қилган икки блогерга нисбатан чоралар кўрди.
Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, ўтказилган текширувлар давомида юз минглаб обуначиларга эга айрим блогерлар ўз саҳифаларида «Мелбет» букмекерлик хизматларини реклама қилгани аниқланган.
Хусусан, А.Х. (amirxon_uzbek) ва Д.И. (donik_krash) исмли блогерларнинг видеороликларида ушбу букмекерлик компанияси фаолияти тарғиб қилинган.
Улар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида“ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади, — дея таъкидлади қўмита вакиллари.