Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 18

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 33

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 107

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 196

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 222

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 202

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 328

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 299

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

06:37 / 2022-12-13 512 0 Жамият

Ўзбекистон МДҲ зиёлиларининг навбатдаги форумига мезбонлик қилди

Форум доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида МДҲ Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

world-news

12–13 декабрь кунлари Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижодий ва илмий зиёлиларининг XV форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари раҳбарлари, чет эллик соҳа мутахассислари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

«Гуманитар ҳамкорлик: 30 йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари» мавзусига бағишланган форумда ривожланиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, форум доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида МДҲ Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Форум давомида ҳар йили фан ва таълим, маданият ва санъат, гуманитар йўналишда самарали фаолият олиб бориб, Ҳамдўстлик ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлар алоҳида эътироф этилди. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Тожикистон, Беларус, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон вакиллари «Ҳамдўстлик юлдузлари» ва «Ҳамдўстлик дебютлари» халқаро мукофотлари билан тақдирланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов ва «Профи Солушнс» компанияси архитектор-дизайнери Икром Ҳайдаров ҳам эътироф этилганлар қаторидан ўрин олди.

Анжуман давомида МДҲ давлатларидан келган 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари ва маҳаллий мутахассислар ўртасида фан, таълим, спорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ривожланиш борасида фикр алмашилди, ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Шунингдек, соҳаларни ривожлантириш учун қилинажак ишлар юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Форум доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида МДҲ Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш