Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик содир этгани учун жавобгарликка тортилди.
Унинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича 4 952 нафар шахс суд қарорига биноан жазоланган.
Шундан:
— 3 200 нафари — жаримага тортилган;
— 1 752 нафари — маъмурий қамоққа олинган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) асосида ҳам 231 фуқаро судланган.
Улар орасида:
— 65 нафарига озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган;
— 166 нафари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳолатлар оилавий муҳитда зўравонликка қарши кураш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида аниқланиб, қонуний баҳо берилган.