Сўнгги янгиликлар
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Хивада хусусий боғча раҳбари томонидан бола жароҳатланди
Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 29 июль куни Хоразм вилояти Хива туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасаларидан бирида муассаса раҳбари болани жароҳатлади.
Хизмат текшируви давомида аниқланишича, мазкур муассасада раҳбар лавозимида ишлаб келаётган Ж.М. тайёрлов гуруҳига рус тили фанидан қатнашиб юрган У.Ш.ни шеърни ёдлаб келмагани учун чап елка соҳасини қўли билан қаттиқ сиқиб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан боланинг яқинлари томонидан Хива тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилинган ва мазкур ҳолат Хива туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирокида муҳокама қилинган. Айни пайтда Хива туман ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговгача текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Мазкур воқеа бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бериш, бола ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қиламиз. Мактабгача таълим муассасаларида болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик ҳолатларига мутлақо йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган бўлиб, бу борада мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.