Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
“Салимбойвачча” Тошкентда кўриниш берди
Салим Абдувалиев жорий йил 12 январь куни соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан озод қилинганидан буён илк бор омма олдида кўриниш берди.
У бугун, 27 июль пойтахт Тошкентдаги “Яккасарой” тўйхонасидаги тадбирда иштирок этиш учун боргани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқларга сиздирилган видеода уни собиқ “Алп Жамол” банк эгаси Муҳиддин Асомутдинов билан кўриш мумкин.
Салим Абдувалиевнинг тўйхонага кириб келиши акс этган ушбу тасвирлар тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Боиси у қамоқдан озод этилишида келтирилган важлардагидек видеода соғлиғида муаммоли одам сифатида кўринмаган. Қолаверса, унинг айнан қайси тадбирда иштирок этгани ҳам ҳозирча маълум эмас.