Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпаймоқда
Умуман олганда, ўлимлар сони 2024 йил июль ойидагидан 2,7 мингтага, 2023 йил мос давридагидан 4,4 мингтага кўпайган.
 
                    Туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайган. Жорий йилнинг биринчи ярмида республикада туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.
2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллион 860 минг кишига етди. Мазкур кўрсаткич 2024 йил июлидагига нисбатан 2 фоизга кўп. Ярим йил давомида аҳоли сонининг табиий ўсиши 321,4 минг кишига тенг бўлди.
Энг кўп аҳоли Самарқанд (4,3 млн киши) ва Фарғона (4,2 млн киши) вилоятларида яшамоқда. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида — 938,5 минг киши. Ўзбекистонда 2025 йил январь июнь ойларида 405,5 минг чақалоқ туғилди. Шундан 209,6 минг нафари ўғил (51,7 фоиз), 195,9 минг нафари (48,3 фоиз) қиз болалар. Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда 207,7 минг чақалоқ дунёга келган.
Жорий туғилишлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йил I ярмига қараганда 29,1 минг нафарга камайган. Олти ой давомида мамлакатда вафот этганлар сони 84,1 минг кишини ташкил этган. Шундан эркаклар 46,2 минг киши (54,9 фоиз), аёллар 37,9 минг киши (45,1 фоиз) бўлган. Оламдан ўтганларнинг 45,6 минг нафари шаҳарларда (54,2 фоиз), 38,5 минг нафари қишлоқларда (45,8 фоиз) яшаган.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                