Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Икки вилоятда ўқишга киритиб қўйиш учун пора олганлар ушланди
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бухоро ва Фарғона вилоятида пул эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Маълум бўлишича, Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Х. ва О.Р. фуқаро О.Б.га муқаддам Бухоро педагогика институтида ўқитувчи вазифасида ишлаган Ф.Р. орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Улар ушбу ёрдами эвазига 3500 доллар олган вақтида ушланган. Шундан сўнг, давом этган тадбирда фуқаро Ф.Р. ҳам таниши Р.Ш. орқали 2000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қолаверса, Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Фарғона давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини айтган. Ушбу иш эвазига Ш.Н.дан 1200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.