Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Тошкентдаги аварияда 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бугун, 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark машинаси ҳайдовчиси бўлган 20 ёшли йигит автоҳалокатга учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, соат 01:05 ларда туманнинг Нурафшон кўчасида 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг, у бетон устунга тўқнашиб кетган.
Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 1 нафар йўловчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Билдирилишича, тергов давом этмоқда.