Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Фориш тумани аҳолиси сувсизлик туфайли оғир аҳволда
Таҳририятимизга Жиззах вилояти Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
 
                    Маълум қилинишича, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Ўзбекистон МФЙ аҳолиси бир неча ҳафталардан буён қаттиқ иссиқда ичимлик сувисиз қолган. Ҳарорат 40°С дан ошган бир пайтда аҳоли соатлаб эмас, кунлаб сув кутади. Энг аламлиси, бу каби оғир шароитда ҳам одамлар ҳаёт учун зарур бўлган сувни пулга — ҳар бир автоцистерна учун тахминан 120 000 сўмдан сотиб олишга мажбур бўлмоқда.
Муаммонинг сабабини сўраганимизда, турли гап-сўзлар айтилади: “мотор куйган”, “сув таъминотига масъуллар эътиборсиз”, “жаҳл қилиб ишдан кетган ходимлар бор” дейишади. Лекин энг кўп тилга олинаётган ва жиддий қаралиши лозим бўлган масала — Фориш туман сув таъминоти бўлимига янги раҳбар этиб тайинланган Амир Нишонов келганидан кейин бу муаммо янада кучайгани ҳақидаги иддаолардир.
Бу иддаолар тасдиқланадими ёки йўқми — аниқ бир муносабат, расмий баёнот, жамоатчилик олдида очиқчилик ҳозирча йўқ. Аҳоли қийналаяпти. Болалар, қариялар, беморлар сувсиз қолмоқда. Бирорта мутасадди чиқиб на сабабни, на ечимни айтаяпти.
Қачонгача аҳоли турмуши эътибордан четда қолади? Қачон жавобгарлик ва тизимли ечимлар бўлади? Савол кўп, бироқ жавоб йўқ.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                 
 
                