Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Албатта, бунинг негизида давлат раҳбарининг соҳада олиб бораётган ислоҳотларининг самараси ўлароқ юзага келган мукаммал амалиёт тизими ётибди.

Яъни, сўнгги йилларда ветеринария соҳасига шунчаки аграр тизимнинг қуйи бўғини сифатида эмас, балки иқтисодиётнинг драйвер йўналишларидан бири сифатида эътибор берила бошланди. Натижада соҳа нафақат эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлайдиган, балки аҳолига барқарор хизмат кўрсатувчи иқтисодий жозибадор йўналиш сифатида намоён бўла бошлади.
Ҳайвондан одамга юқадиган касалликларни жиловлашдаги янгича ёндашувлар, ёввойи қушлар миграцияси натижасида кириб келадиган касалликлар хавфини юмшатишдаги тажрибалар, шунингдек чорва маҳсулотларини аҳоли дастурхонига хавфсиз етказиш бўйича мукаммал тизим яратилганлиги Ўзбекистоннинг бу борада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида пешқадам бўлишини таъминлади.
Ўзбекистонда ветеринария таълимни ривожлантириш, уни бир пайтнинг ўзида амалиётга интеграция қилиш, халқаро стандартларни миллий тизимга татбиқ этиш, айниқса Халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағлари ва истиқболли грант лойиҳаларини жалб этишдаги тажрибалар халқаро экспертлар томонидан юксак эътироф этилди.
Яъни, Парижда бўлиб ўтган Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти ассамблеясининг 92-сессиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ветеринария соҳасига кўрсатаётган эътибори ва яратилган мукаммал амалиёт тизими алоҳида қайд этилиб, халқаро ташкилот раҳбари Эммануела Субейран хоним томонидан Ўзбекистонинг ветеринария соҳасидаги тизими ва тажрибаси дунё давлатларига истиқболли йўналиш дея тавсия этилди.
Анжуман давомида Эммануелла Субейран хоним президентимизнинг соҳага кўрсатаётган эътиборини юксак баҳолаб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга “Хизматлари учун” медалини топширди.
Таъкидлаш керак, ушбу мукофот биринчи марта Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги минтақасидаги давлатга топширилиши.
Ушбу эътироф юртимизнинг ветеринария соҳасида халқаро аренада нуфузи ва салоҳияти тобора юксалиб бораётганлигидан далолат беради.



