Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай тумани Шарқ МФЙдан мурожаат келиб тушди.
Хабарингиз бор, республика бўйлаб маҳалла раисларини сайлаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай ҳолат бўйича Қибрай тумани Шарқ МФЙ аҳолиси сайлов олди жараёнларидан норози. Сабаби билан қизиққанимизда эса аҳоли номзодликка берган аёлни сайловга рўйхатга қўйишмаган. Важ қилиб бу ерда яшамайди, шаҳарда туради, дейишди. Суриштирувимиз давомида эса аёл ушбу маҳаллада яшасада, доимий яшаш жойи Тошкент шаҳрида бўлганлиги очиқланди.
Анча тортишувлардан сўнг маҳалла раиси биносига борилди. Афсуски маҳалла биносининг ҳолати ҳам жуда абгор ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Махаллада ишлайдиган ходимлар ҳатто қишнинг совуғида музлаган ҳолда ишлаганини ҳам билиб олдик. Аслида маҳалла биносининг ўзига ҳам ёрдам кераклиги ойдек равшан бўлди.
Аҳоли амалдаги маҳалла раисининг ишига сустлиги ва маҳалла учун ҳаракат қилмаслигидан норози. "Бизга ишлайдиган, маҳалла учун ёниб, куядиган одам керак. Маҳалладаги камчиликларни раис юқори турувчи ташкилотларга етказмаса, қачонгача ўзимиз юриб ҳал қиламиз" дея жуда нолиди фуқаролар.
Негадир маҳалла раислигига аҳоли берган номзод қолиб, ҳокимликлар томонидан тасдиқланган номзодлар қўйилмоқда. Аслида халқ ўзлари хоҳлаган, ишонч билдирган вакилни сайлаш ҳуқуқига эга эмасми?