Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Ушбу ҳолат юзасидан хонанда Ботир Қодировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
 
                    Адлия вазирлиги томонидан халқимиз орасида «Абдуссамий» тахаллуси билан билан танилган шоир Шохрух Абдувохидовга тегишли «Қизғанаман», «Сўнгги нафасгача», «Соғиндим ёмон» ҳамда «Дилдора» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, хонандага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида, яъни 3 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, аввалроқ шоир «Шамсиддин Садоий»нинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати асосида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган ҳамда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 миллион 875 минг сўм жарима жазоси қўлланилганди.
«Ҳурматли ижод вакиллари, муаллифлик ҳуқуқингиз бузилганда Адлия вазирлигининг «1008» ишонч телефони орқали хабар беришингиз ёки [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади Intelлектуал мулк департаменти хабарида.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                 
 
                .jpg)