Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Абдуссамий тахаллуси билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидовга тегишли «Яхшимасми» ҳамда «Эртага борамизми» номли шеърлари муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани ҳолати юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди.
Ўрганиш мобайнида таниқли ижодкорлар Райҳон Ғаниева ижросидаги «Яхшимасми» ҳамда «Саҳар» гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган «Эртага борамизми» номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шаҳбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатисиз фойдалангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида — 750 000 сўм жарима жазоси тайинланди.