Qidirish

17:04 / 2024-09-06 642 0 Шоу-бизнес

Исроилга бойкот эълон қилган Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинди

Бунга хонанда Исроилни қоралаб, яҳудий маҳсулотларини бойкот қилишга чақириши сабаб бўлгани айтилмоқда.

world-news

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг АҚШнинг Нью-Йорк штатида 14 сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган анъанавий концерти Америкадаги яҳудий диаспорасининг норозилиги ортидан бекор қилинди. Бу ҳақда АҚШдаги ўзбек журналисти Санъат Шарипов маълум қилди.

Қайд этилишича, Юлдуз Усмонованинг «Besh yulduz Entertainment»  МЧЖ томонидан ташкиллаштирилган Нью-Йоркдаги концерти 14 сентябрга белгиланган эди.

Лекин унинг яқинда Исроилни қоралаб қилган чиқиши ва яҳудий маҳсулотларини бойкот қилишга чақириши Бухоро яҳудийларининг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан концерт бекор қилинган. The Oceana Theater сайтида сотувга чиқарилган чипталар ўчирилган.

«Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти 14 сентябрга белгиланган эди. Лекин унинг яқинда Исроилни қоралаб қилган чиқиши, Бухоро яҳудларининг норозилигига сабаб бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан концерт бекор қилинди. Энди фақат 1 та концерт, у ҳам бўлса, Оҳаёда бўлади», дейди Шарипов.

Эндиликда фақат 1 та концерт, у ҳам бўлса, ўзбек диаспораси унча кўп бўлмаган Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида бўлади. 2009 йилдан бери Star Entertainment ташкилоти кўмагида Нью-Йоркда концерт ўтказиб келган Усмонованинг ўзи тадбир бекор қилинганини тасдиқлаган бўлса-да, бунинг сабабини очиқлашни истамаган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш