Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Дунёнинг энг гўзал аёли аниқланди
Австралиялик Жессика Лейн «Miss Earth 2024» халқаро гўзаллик танловида ғолиб чиқди. Бу ҳақда Филиппиннинг «Рапплер» ахборот портали хабар берди.
Нашрнинг сўзларига кўра, Лейн мусобақада иштирок этган яна 89 нафар қизни ортда қолдирган. Қайд этилишича, Лейн бу унвонни қўлга киритган австралиялик биринчи даъвогар бўлган. Янги Ер гўзали ўз унвонидан атроф-муҳит муаммоларидан хабардорликни ошириш учун фойдаланиб, сайёрани сақлаб қолиш учун курашиши кутилмоқда.
«Мiss Earth» танлови 2001 йилдан бери ҳар йили, асосан, Филиппинда ўтказиб келинмоқда. Бу «Мiss Universe», «Мiss World» ва «Мiss International» билан бирга тўртта йирик халқаро гўзаллик танловларидан биридир.