Сўнгги янгиликлар
Туркия 23 та курд жангарисини ўлдирди
Ўзбекистонда февралдан бошлаб қандай ўзгаришлар кучга кирди?
Трамп Путин билан суҳбат ўтказиш режаларини яна бир бор тасдиқлади
Ўзбекистондаги 9 та банк бошқарувчилари жиддий жазоланиши мумкин
«Ғишткўприк» чегара божхона пости 4 ойга ёпилади
Бухорода аёл тузламадан заҳарланиб, вафот этди
ПФЛ Суперлиганинг биринчи даврасига қуръа ташлади
Қидирувдаги ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди
Янги Ўзбекистон юлдузлари: Кимлар энг яхши бўлди?
«Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ўзбекистонда учинчи маротаба ўтказилди.
31 январь куни Ўзбекистон маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли бир гуруҳ ижодкорлар «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти билан тақдирланди.
«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти билан тақдирлаш маросими ҳар йилгидан кўра, бу йил ўзгача руҳ ва форматда ўтказилганлиги билан ажралиб турди.
Мукофотга театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан номзодлар кўрсатилиб, 20 нафари тақдирланди.
Низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги ПҚ-594-сон қарори) талабларидан келиб чиққан ҳолда, маданият ва санъат соҳасидаги ижодкорларни йил якуни бўйича ижодий фаолиятида эришган ютуқларидан келиб чиққан ҳолда номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти комиссияси томонидан амалга оширилди.
Қуйидаги номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Кино, театр ва оммавий томошалар йўналиши – Йилнинг энг яхши спектакли, Йилнинг энг яхши бадиий фильми, Йилнинг энг яхши қўғирчоқ спектакли, Йилнинг энг яхши театр актёри, Йилнинг энг яхши театр актрисаси, Йилнинг энг яхши театр режиссёри, Йилнинг энг яхши қизиқчиси, Йилнинг энг яхши цирк артисти.
«Эстрада ва анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати» йўналиши – Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси, Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси, Йилнинг энг яхши опера ижрочиси, Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси, Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси, Йилнинг энг яхши оркестри, Йилнинг энг яхши раққосаси, Йилнинг энг яхши созандаси.
«Тасвирий ва амалий санъат» йўналиши – Аҳолига хизмат қилган йилнинг энг яхши кутубхонаси, Йилнинг энг яхши адиби (шоири), Йилнинг энг яхши миллий маданият маркази, Йилнинг энг яхши медиа лойиҳаси.
Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар маданият вазирининг буйруғи асосида мукофотнинг махсус статуеткаси ҳамда сертификати, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилди.