Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясида Яккасарой тумани ҳокими собиқ ўринбосарига нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
А.А. муқаддам Яккасарой туман ҳокимининг қурилиш, уй-жой, коммунал хўжалиги, транспорт масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
Айтилишича, “ХХХ” МЧЖ раҳбари бўлган шахс таниши “ХХХ” МЧЖ раҳбари хавфли рецидивист Т. О. ҳамда Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари А.А.лар билан кўп ўзларига ишониб топширилган кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган.
Улар тумандаги қурилиш объектларидан бирида 553.706.945 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритилган расмий ҳужжат ҳисобланувчи далолатномаларни қалбакилаштирилган ҳолда 2023 йил ноябр ойида расмийлаштиришиб, унга 91.837.711 сўмлик ҳақиқатда бажарилмаган ишлар ҳажмини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.