Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбеклар доимий яшаш манзилига қайтарилди.
Ўзбекистон Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, ҳамюртимиз С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш беришни сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона ҳузуридаги "Аёллар кенгаши" раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.
Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртларимизнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.
Ўзбекистон дипломатлари томонидан мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.