Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШ етакчиси Алкатрас қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Трамп ўз ҳукуматига Сан Франсискодаги оролда жойлашган машҳур собиқ қамоқхона — Алкатрасни қайта очиш ва кенгайтириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда ББC хабар берди.

"Мен қамоқхоналар бюьросига сезиларли даражада кенгайтирилган ва қайта қурилган Алкатрасни қайта очишни буюраман. Жуда узоқ вақтдан бери Америка ёвуз, зўравон ва такрорий жиноятчилар томонидан азобланмоқда. Алкатраснинг қайта очилиши қонун, тартиб ва адолат рамзи бўлиб хизмат қилади. У Американинг энг шафқатсиз ва зўравон жиноятчиларини ўз бағрига олади", деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида.
Етакчи демократларнинг айтишича, бу қарор ҳали жиддий эмас. The Rock номи билан ҳам танилган бу жой 1963 йилда ёпилган. Оролда жойлашганлиги сабабли қамоқхона таъминоти 3 баравар қимматга тушган. Ҳозирда у сайёҳлик маскани сифатида фаолият юритиб келади.
Алкатрас дастлаб денгиз мудофаа қалъаси бўлган. ХХ аср бошларида ҳарбий қамоқхона сифатида қайта қурилган. Адлия вазирлиги 1930 йилларда бинони ўзлаштирди ва федерал қамоқхона тизимидан маҳкумлар шу ерга жойлаштирилган. Қамоқхона машҳур маҳбуслари қаторида гангстерлар Ал Капонье, Микки Коэн ва Жорж «Машина қуроли» Келли бор.
Қамоқхона 1962 йилда Бурт Ланкастер иштирокидаги Birdman of Alcatraz фильми билан машҳур бўлган. Бу ерда шунингдек, 1996 йилда Сеан Cоннерй ва Ниcолас Cаге иштирок этган The Rock фильми ҳам суратга олинган.



