Сўнгги янгиликлар
Қашқадарёда «Қизил китоб»даги дарахтлар ноқонуний кесилмоқда – масъуллар нега жим?
Сунъий интеллект Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?
Халқаро террористик ташкилот сафига қўшилишга ҳайриҳох бўлган фуқаро жазога тортилди
Хизмат итлари ҳақида нималарни биласиз?
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
Хивада хусусий боғча раҳбари томонидан бола жароҳатланди
Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди
Фарғонада газ баллони портлаган Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга қамалди
Фарғона вилоятининг Риштон туманида газ баллони портлаши туфайли Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Воқеа 2024 йилнинг 7 июль куни соат 11:40 ларда содир бўлган. Риштон туманининг “Марказ” МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида турган Lacetti автомашинасининг метан газ баллони портлаб кетган.
Портлаш вақтида машина ичида ҳеч ким бўлмаган, дастлабки маълумотга кўра, портлаш оқибатида автомобил атрофидаги 20 га яқин киши турли даражада тан жароҳати олган. Портлаш ортидан келиб чиққан ёнғин зудлик билан бартараф этилган.
Ўшанда Lacetti эгаси автомашинасини деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган. Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судида бўлиб ўтган судда ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан айбли деб топилди ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йилга қамалди.
Бундан ташқари, ҳайдовчидан жабрланувчилар фойдасига 26 миллион сўм моддий, 58 миллион сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.



