Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
"Сиз одил ҳакамсиз! Бизга ёрдам беринг" — Тадбиркор аёл ноласи...
Таҳрирятимизга Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл фарзандлари номидан мурожаат келиб тушди.
Биз улар тақдим қилган видео, аудио, фото ва далил сифатида хужжатлардан фойдаланамиз. Дастлаб тадбиркор аёл фаолияти ҳақида бироз маълумот бериб ўтсак. Сўнгги йилларда Ўзбекистон хотин-қизларининг тадбиркорликдаги фаоллиги ортиб бормоқда. Улар ўз тадбиркорлик фаолияти орқали нафақат оилаларига, балки жамиятга ҳам салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.
Азимова Сохибахон Акюновна 1972 йил 14 апрелда Андижон вилояти Избоскан туманида таваллуд топган. Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган, маълумоти олий. 1997 йил Қодиров Аҳтам Файзуллаевич билан турмуш қурган. Қодиров Аҳтам Файзуллаевич Сурхондарё вилояти Денов туманидан Ўзбекистон Қаҳрамони Иброхим Файзуллаевичнинг укаси бўлади.
Сурхондарё вилояти Денов туманида тадбиркор аёл турмуш ўртоғи нафақадаги ИИ подполковниги Аҳтам Қодиров ҳамда фарзандлари боғ яратади, деҳқончилик билан шуғулланиб пиёз, ерёнғоқ, картошка, карам, олма каби мева ва полиз экинлари етиштириб, маҳалла ишсиз фуқароларини мавсумий бандлигини таъминлаб, деҳқончиликдан келган даромад ҳисобидан - боқувчисини йўқотган ёрдамга муҳтож кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга беминнат ёрдам кўрсатиб келган...