Qidirish

Сўнгги янгиликлар
08:59 / 2025-04-22 43

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади

20:05 / 2025-04-21 71

Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?

19:47 / 2025-04-21 119

Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

18:01 / 2025-04-21 130

Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради

17:19 / 2025-04-21 179

"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори

15:38 / 2025-04-21 299

Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди

20:58 / 2025-04-20 217

Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?

16:28 / 2025-04-20 135

Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди

08:59 / 2025-04-22 43 0 Жамият

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.

Бу, кўп жиҳатдан, ўқитувчиларнинг билим ва малакасига боғлиқ. Юртимизда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.

Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.

Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

 "Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади", – дея таъкидлади президент.

world-news

Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.

Бу, кўп жиҳатдан, ўқитувчиларнинг билим ва малакасига боғлиқ. Юртимизда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.

Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.

Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

“Янги Ўзбекистон” университетида 40 дан зиёд чет эллик ўқитувчилар ва 30 нафар ватандош зиёлиларимиз фаолият юритмоқда. Талабалар ўзларининг турли йўналишлардаги лойиҳаларига жами 24,3 миллиард сўмлик грантлар жалб қилган. Бу салоҳиятдан фойдаланиб, университетда муҳандислик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тиббиёт каби замонавий соҳаларда мутахассислар тайёрлашни ривожлантириш, янги лабораториялар очиш режалари тақдимот қилинди.

Шунингдек, олийгоҳда илм-фан, таълим ва амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда замонавий университет клиникасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Таълим сифатини аниқлашда ҳам халқаро услублар жорий этилмоқда. Бу йил 233 та мактабдаги 9 минг нафар 15 ёшли ўқувчининг билими “PISA” халқаро дастури орқали баҳоланади.

Ҳозирги кунда 2 мингта мактаб юқори юклама билан ишлаяпти. Бу йил бюджет ҳисобидан 112 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил этилади. Аҳоли ўсиши ҳисобига, мактабларга эҳтиёж ҳам ортиб боради. Шу боис Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб этиб, ҳудудларда 58 та замонавий мактаб қурилиши режалаштирилган.

Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилаяпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.

Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш