Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.
Кеча, 18 апрель куни ижтимоий тармоқларда «Туркистон» банк хизматлари марказига номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган эди.
Унда айтилишича, 18 апрель куни соат 16:37 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига Юнусобод туманидаги банк хизматлари марказидан ташвиш хабари келиб тушган.
Ушбу мурожаат асосида тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига боришганда номаълум фуқаро кўринишидан тўппончага ўхшаган буюм билан марказ ишчисидан пул талаб қилаётганини гувоҳи бўлишган.
Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида ушбу фуқаро Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.М. эканлиги, унинг қўлидаги ўйинчоқ тўппончалиги аниқланган.
«Ҳолат бўйича воқеа жойига ИИО ходимлари чақиртирилиб, фуқаро ўрнатилган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБ га топширилган. Ҳозирда ИИО томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Қўриқлаш бошқармаси хабарида.