Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?
Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Мирзолим кўчасида истиқомат қилувчи Сафарова Дилафруздан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчи шундай дейди: "Сизларга мурожаат йўллашимдан мақсад оиламиз бошига тушган ҳолат ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш ва ёрдам сўрашдир.
2025 йил 10 апрель куни тахминан соат 16:30 ларда яшаш хонадонимизга бир гуруҳ туман ИИБ ходимлари келиб, турмуш ўртоғим Ҳайдаров Элёр Эркиновичга туман ИИБ бўлимига бориши кераклигини айтишди. Турмуш ўртоғим улардан нега чақирилаётганини сўраб, агар боришим керак бўлса, расмий чақирув қоғози билан мурожаат қилинглар, деб жавоб берди. Шундан сўнг ИИБ ходимлари “бормасанг, ўзимиз олиб кетамиз”, деб таҳдид қилиб, 10-15 нафар ходим хонадонимизни босиб кирди ҳамда турмуш ўртоғимни зўравонлик билан оёқ-қўлларини қайириб, қорин қисмларига тепиб, оғир ҳолатда олиб кетишди.
Бу ҳолатга яқинлашган 2013 йилда туғилган ўғлим Эркинов Асрор ҳам гувоҳ бўлди ва у ҳам ИИБ ходимлари томонидан зўравонликка учради. Боламнинг ожизлиги ва ёши катта эмаслигига қарамай, унга ҳам куч ишлатишди. Танасига етказилган жароҳатлар акс этган расмлар мавжуд", деб ёзади фуқаро.
Қолган барча тафсилотлар билан видеода танишишингиз мумкин.