Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

20:22 / 2025-04-17 1636 0 Жамият

Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…

2024 йил 30 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, дала четларида, аҳоли томорқаларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдида, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг янги тартиби жорий этилган.

world-news

Унга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил дала четидаги 30 гектар ер майдонларига 25 мингдан ортиқ мевали дарахтлар экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Тошкентнинг Бектемир, Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Яшнабод, Сергели каби туманларида Савдо Ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 27 минг 200 туп мевали дарахтлар дала четларига экилган.

Шунингдек, ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда, совуққа чидамли бўлган мевали дарахтларнинг 4 минг 200 туп мевали дарахтлар Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан пойтахтдаги аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларига экилган.

Асосан, олча, олхўри, беҳи, узум, бодом, чилон жийда, тут каби мевали дарахтлар экиш кўзда тутилган бўлиб, жараёнлар босқичма босқич амалга оширилмоқда.

Халқимизда ажойиб шундай нақл бор. Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади, албатта, бу сай-ҳаракатлар натижасида нафақат экологик мусаффоликни таъминлаш, қолаверса, келажак авлодга яхши бир боғ қолдириш нияти бор, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш