Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Жамиятимизнинг кўринмас қаҳрамонлари
Ҳар тонгда кўпчилик ҳали уйғонмаган бир вақтда шаҳар кўчаларида ҳаракат бошлаб, тинимсиз ишлаётган инсонлар бор. Улар — кўча тозаловчилар. Уларнинг меҳнати кўринмасдек туюлиши мумкин, бироқ айнан шу фидойи инсонлар туфайли биз тоза, тартибли ва чиройли шаҳар муҳитида яшаяпмиз.

Кўча тозаловчилар эрталаб соат 5:00 ларда ишга чиқишади. Улар супургилар, аравалар ва баъзида махсус техникалар ёрдамида ахлатларни йиғиштириб, кўчаларни силлиқлаб, шаҳарни уйғонишга тайёрлашади. Совуқ қишда, иссиқ ёзда, ёмғирли кунларда ҳам ишларини тўхтатмайдилар. Бу оғир меҳнат жисмоний куч, матонат ва сабр-тоқат талаб қилади.
Улар нафақат ахлатларни тозалайди, балки гулларни парваришлайди, дарахтларга ғамхўрлик қилади, пиёдалар йўлакларини тозалайди. Тозаловчиларнинг иши — бу фақатгина шаҳарни чиройли қилиш эмас, балки одамлар саломатлиги ва экологик муҳитни ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади.
Сўнгги йилларда бу соҳада ижобий силжишлар кўзга ташланмоқда. Баъзи шаҳар ҳокимликлари ходимлар учун янги иш кийимлари, ҳимоя воситалари ва техника ажратмоқда. Шунга қарамай, кўп ҳолларда бу меҳнат эгалари эътибордан четда қолади, уларнинг муаммолари етарли даражада ёритилмайди.
Шунингдек улар кундалик меҳнатлари билан нафақат кўчаларни, балки одамлар қалбини ҳам поклайди. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, эътироф этиш, шароитларини яхшилаш биз — жамият аъзолари учун катта масъулиятдир. Ҳар сафар тоза кўчада юрганимизда, шу тозалик ортида турган инсонларни эслашни унутмайлик!
Маълумот учун ушбу расмдаги жараён пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани кўчаларидан бирида олинди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова



