Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Бухоронинг тупроқ таркиби ва уларнинг организмларга таъсири тўғрисида ўтказилган тадқиқотлар натижаси эълон қилинди
Юртаев Андрей Александрович ва профессор Шавсева Олга Сергеевна бугунга қадар Бухоро вилоятининг тупроқ таркиби ва уларнинг организмларга таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларини тақдим этишди.
Уларнинг илмий ишлари орқали тупроқ ва иқлим ўзгаришларининг экотизимларга қандай таъсир қилиши, шунингдек, уларни сақлаш ва барқарор ривожлантириш йўллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишган. Ушбу тадқиқотлар вилоятдаги тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатни яхшилаш борасида катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, учрашувда углерод эмиссияси ва унинг иқлим ўзгаришига таъсири масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинган.

Ҳозирги кунда глобал иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатлари инсоният учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шунинг учун, углерод эмиссиясини камайтириш, экологик тоза энергия манбаларини ривожлантириш ва саноат тармоқларида барқарор технологияларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинган.
Бу борада хотин-қизларнинг илмий ва тадбиркорлик соҳаларида фаолият юритишлари, шунингдек, экологик лойиҳаларда иштирок этишлари, иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва углерод эмиссиясини камайтиришга катта ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланган.

Ушбу учрашув илмий-технологик тараққиётда янги имкониятлар яратишга, хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва илмий фаолиятини янада кенгайтиришга, шунингдек, экологик ва иқлим масалаларига оид долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Учрашувда, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги амали тиббиёт маркази давлат муассасасининг, Бухоро вилояти филиали она ва бола скрининг масалалари бўйича директор ўринбосари Гулноз Шавкатовна Мавлонова ҳам иштирок этган.

Шунингдек, меҳмонларга Бухоро шаҳри Касбий кўникмалар маркази фаолияти таништириб ўтилган.