Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Андижондаги портлашда 3 киши вафот этган
Бугун, 31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти, Избоскан тумани «Мирзо Улуғбек» МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган масжид ҳудудидаги таҳоратхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар қилинган.
Зудлик билдан айтилган манзилга 2 та қутқарув отряди ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том конструкцияларига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 3 нафар фуқаро М.Абдуллаев, Ж.Анваров ва Б.Бурхоновлар ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро Ғ.Тойлоқов, А.Абдирайимжонов, Ҳ.Зухриддинов, И.Рахимов, М.Маматураимов, И.Шомуродов, К.Қосимов, У.Болтабоев, М.Абдурахмонов ва М.Болтабоевлар тан-жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ, МГ, ССБ, прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот», туман ФВДқТ хизматлари куч, воситалари етиб бориб, ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.