Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади
«Ўзбекгидроэнерго» янги лойиҳалари учун қарийб 1 млрд доллар инвестиция йўналтирилди
Бош прокуратура Пискентдаги қамоқхонада маҳбус қийноққа солингани юзасидан расмий изоҳ берди
Полшада уруш эҳтимолига «тревога рюкзаклари» сотилмоқда
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 136 триллион сўмга етди
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди
Халқаро қидирувдан 12 йил яширинган аёл Истанбулдан Тошкентга депортация қилинди
Бош прокуратура Пискентдаги қамоқхонада маҳбус қийноққа солингани юзасидан расмий изоҳ берди
Бир муддат олдин Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди, Унда маълум қилинишича, прокуратура томонидан маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солингани ҳолати ўрганилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Маҳкум соғлиғидан шикояти йўқлиги сабабли суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортган. Шунингдек, колония ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Тошкент вилоятидаги 50-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилгани ҳақида мурожаат қилган.
Аниқланишича, 36 ёшли маҳкум Т.И.га суднинг тегишли ҳукмига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, у манзил-колонияга 01.12.2024 йилда жазо муддатини ўташ учун келтирилган.
Ўрганишда, Т.И. колониядаги ички тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли колония бошлиғининг 28.02.2025 йилдаги қарорига асосан ўн сутка интизомий бўлинмага киритиш тариқасидаги интизомий жазога тортилган.
Қарор Тошкент махсус прокуратура томонидан ўрганилиб, 04.03.2025 йилда интизомий жазони бекор қилиш бўйича протест келтирилган.
Жорий йилнинг 5 март куни маҳкум Т.И. соғлиғидан шикоят қилиб, Пискент тумани тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва 15 март кунига қадар Терапея бўлимида “ўткир бронхит ва сурункали танзилит касаллиги” ташхиси билан даволанган.
Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 1798/31-сонли тиббий баённомасидан кўчирмада маҳкум Т.И.да тан жароҳатлари борлиги аниқланмаган.
Прокуратура томонидан маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солинганлиги ҳолати ўрганилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган ҳамда маҳкум соғлиғидан шикояти йўқлиги сабабли суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортган.
Колония ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.



